9 October 2026
2026/10/06 - 08:26

Эрон ва Ўзбекистон Президентларининг телефон суҳбати

.

Эрон Президенти Масъуд Пезешкиён ва Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев телефон орқали қилган мулоқот чоғида икки томонлама муносабатлар ва ҳамкорликларнинг сўнгги ҳолатини муҳокама қилдилар.
Мулоқот давомида томонлар Теҳрон ва Тошкент алоқаларини янада ривожлантириш ва чуқурлаштириш ҳамда турли соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратдилар.

Шунингдек, икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш мақсадида мулоқотларни давом эттириш ва дипломатик делегациялар алмашинувини фаоллаштириш зарурлиги таъкидланди.

 

متن دیدگاه
نظرات کاربران
تاکنون نظری ثبت نشده است