9 October 2026
2026/09/29 - 17:03

Эрон Ислом Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирларининг учрашуви

.

Эрон Ислом Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Ғуломризо Нурий Тошкент шаҳрига ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов билан учрашиб, қишлоқ хўжалиги соҳасида икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш ва чуқурлаштириш йўллари юзасидан музокаралар ўтказди.

Учрашув давомида қишлоқ хўжалигида замонавий технологияларни жорий этиш, механизациялаш, сув ресурсларини бошқариш ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдосини ривожлантириш соҳаларида Эрон ва Ўзбекистон ўртасида ҳамкорликни кенгайтириш учун мавжуд имкониятлар муҳокама қилинди.

Шунингдек, икки давлат ўртасидаги иқтисодий муносабатларни ривожлантириш мақсадида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва мавжуд салоҳиятдан самарали фойдаланиш муҳимлиги таъкидланди.

متن دیدگاه
نظرات کاربران
تاکنون نظری ثبت نشده است