24 August 2026
2026/08/20 - 16:50

Эрон Маданият мероси туризм ва ҳунармандчилик вазирининг Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири биринчи ўринбосари билан учрашуви

.

Эрон Ислом Республикаси Маданият мероси, туризм ва ҳунармандчилик вазири Саййид Ризо Солиҳий Амирий Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири биринчи ўринбосари Баҳромжон Аловиев билан учрашиб, музокара ўтказди.

Учрашувда томонлар Эрон Ислом Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида маданият, туризм ва гуманитар соҳалардаги ҳамкорликнинг жорий ҳолати ҳамда уни ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашдилар.

Икки мамлакатнинг умумий тарихий ва маданий меросини асраш, қайта тиклаш ва кенг тарғиб қилиш, туризм соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш ва сайёҳлар алмашинувини кўпайтириш, тегишли муассаса ва ташкилотлар ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек, маданият ва туризм соҳаларида қўшма режа ва лойиҳаларни амалга ошириш учрашувда муҳокама қилинган асосий масалалардан бўлди.

Томонлар икки мамлакат ўртасидаги маданий ва цивилизацион алоқаларда мавжуд бўлган кенг имкониятларни таъкидлаб, амалий ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек, тегишли идора ва муассасалар ўртасидаги алоқа ҳамда ўзаро ҳамкорликни кучайтиришга тайёр эканликларини .таъкидладилар

متن دیدگاه
نظرات کاربران
تاکنون نظری ثبت نشده است