Таржимаи ҳол
Эрон Ислом Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси
Муҳаммадали Искандарий
Туғилган санаси ва жойи: 1973 йил 25 март.
Оилавий аҳволи: уйланган, 2 нафар фарзанди бор.
Маълумоти ва мутахассислиги: олий, халқаро ҳуқуқ бўйича магистр.
Хорижий тилларни билиши: инглиз ва турк тилларини тўлиқ билади, араб ва рус тиллари билан умумий даражада таниш.
Меҳнат фаолияти:
· Эрон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти билан ҳамкорли бошқармаси сиёсий масалалар бўйича эксперти.
· Эрон Ислом Республикасининг Лондондаги элчихонаси Халқ дипломатияси ва оммавий ахборот воситалари билан ишлаш бўлими бошлиғи.
· Эрон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ахборот ва нашриёт бошқармаси бошлиғи.
· Эрон Ислом Республикасининг Қозоғистон Республикасидаги Муваққат ишлар вакили (Остона ва Олма-ота шаҳарларида).
· Эрон Ислом Республикасининг Украинадаги Муваққат ишлар вакили.
· Эрон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Бинолар ва мол-мулк бошқармаси бошлиғи.
· Эрон Ислом Республикасининг Ирландия Республикасидаги элчихонаси маслаҳатчиси, Эрон Ислом Республикасининг Ирландия Республикасидаги Муваққат ишлар вакили.
· Эрон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазирининг иқтисодий дипломатия бўйча ўринбосари маслаҳатчиси.
Китоблари ва мақолалари:
· Ташқи сиёсат ютуқлари.
· Ташқи сиёсат стратегиялари.
· Эрон ядро дастурининг ҳуқуқий хатарлари.
· Ироқ уруши ва Буюк Британия оммавий ахборот воситалари.
· Маҳаллий ва хорижий нашрларда бир юз етмиштадан ортиқ мақола.
Элчи билан тўғридан-тўғри алоқа:
ma.eskandari@mfa.gov.ir