Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоев Эрон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазири Саййидаббос Ароқчи билан
.
Эрон Ислом Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг саккизинчи даврасида иштирок этиш учун Теҳронга ташриф буюрган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоев 17 август куни кечқурун Эрон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазири Саййидаббос Ароқчи билан учрашди.
Эрон ташқи ишлар вазири меҳмонни Ўзбекистоннинг мустақиллик байрами билан қутлар экан, Ўзбекистоннинг АҚШ ва сионистик режимнинг Эронга агрессияси борасидаги принципиал позицияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси спикери Нуриддин Исмоилов бошчилигидаги юқори даражали делегациянинг шаҳид бўлган Ислом инқилоби раҳбари билан видолашув маросимида иштирок этгани учун миннатдорчилик билдирди.
Саййидаббос Ароқчи Теҳрон ва Тошкент ўртасидаги яхши муносабатларга ҳамда икки мамлакатнинг олий ва юқори даражадаги раҳбарлари ўртасидаги доимий маслаҳатлашувларга, жумладан Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирларининг Қирғизистонда бўлиб ўтган йиғилиши доирасида ўзининг ўзбекистонлик ҳамкасби билан учрашганига тўхталиб, икки мамлакат ўртасидаги алоқаларни томонларни қизиқтирган барча соҳаларда олдинга суриш мақсадида ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлашни режалаштириш зарурлигини таъкидлади.
Эрон ташқи ишлар вазири, шунингдек, хавфсизликни таъминлаш ва минтақа давлатларлари ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида кўп томонлама механизмлар доирасида Эрон ва Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун икки мамлакат ўртасидаги яхши муносабатлар потенциалидан фойдаланиш зарурлигини таъкидлади.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Эронга ташрифидан хурсандлигини билдириб, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовнинг саломини унинг эронлик ҳамкасбига етказди. Баҳромжон Аълоев Ўзбекистоннинг Эрон Ислом Республикаси билан икки мамлакатни қизиқтирувчи барча соҳалардаги ҳамкорликни ҳар томонлама ривожлантиришга тайёрлигини маълум қилди.