НАВОИЙ ШАҲРИДА ЎЗБЕКИСТОН-ЭРОН БИЗНЕС-ФОРУМИ БЎЛИБ ЎТДИ
.
Навоий шаҳрида Ўзбекистонга ташриф буюрган Эрон Ислом Республикаси Марказий вилояти юқори даражали делегацияси ҳамда Навоий вилоятининг бир қатор расмийлари ва тадбиркорлари иштирокида Ўзбекистон-Эрон бизнес-форуми бўлиб ўтди.
Марказий вилоят ҳокими Маҳдий Зандиявакилий бошчилигидаги делегация таркибидан турли соҳалар, жумладан қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат саноати, тоғ-кон ва металлургия саноати, нефть ва газ, кимё саноати ва автомобилсозлик каби турли соҳаларда фаолият кўрсатувчи компаниялар вакиллари жой олган бўлиб, мазкур делегациянинг Ўзбекистоннинг Навоий вилоятига ташриф буюришдан мақсади иборат савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш ва ҳудудлараро алоқаларни мустаҳкамлашдир.
Мазкур бизнес-форумда Навоий вилоятининг саноат, тоғ-кон, қишлоқ хўжалиги ва иқтисодий соҳалардаги салоҳияти, шунингдек, инвестиция киритиш имкониятлари, хомашё ресурслари ва экспорт имкониятлари тақдимот қилинди. Бундан ташқари, Навоийда ишлаб чиқарилган ва қайта ишланган маҳсулотлар кўргазмаси ташкил этилиб, Эрон делегацияси у билан яқиндан танишди.
Тадбир дастури доирасида икки томон тадбикорлари, инвесторлари ва мутасаддилари ўртасида B2B ва G2B шаклидаги музокаралар бўлиб ўтди. Унда ҳамкорлик йўналишлари, инвестициялар ва савдо айланмасини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Форум давомида Марказий вилоят ҳокими Маҳдий Зандиявакилий ўз ҳудудининг иқтисодий, саноат ва ишлаб чиқариш салоҳияти тўғрисида маълумот бериш асносида Марказий вилоятнинг Навоий вилояти билан савдо, иқтисодиёт ва инвестиция соҳаларидаги ҳамкорлигини кенгайтиришга ҳамда ўз вилояти хусусий сектор компанияларининг Ўзбекистон бозорида фаол иштирок этишига тайёрлигини таъкидлади.
Эрон Ислом Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси ҳам икки давлат ўртасидаги иқтисодий алоқалар салоҳиятига тўхталиб, Эрон ва Ўзбекистон вилоятлари ўртасидаги тўғридан-тўғри ҳамкорликни ривожлантириш иқтисодий муносабатларни чуқурлаштиришда самарали омил эканини қайд этди ва бунда хусусий сектор компанияларининг ролига урғу берди.
Шунингдек, Марказий вилоят Савдо, саноат, кончилик ва қишлоқ хўжалиги палатаси раиси хусусий сектор имкониятлари ва вилоятнинг ишлаб чиқариш ҳамда экспорт салоҳиятини таништириш билан бир қаторда, Марказий вилоят тадбикорларининг Навоий вилояти билан алоқаларни кенгайтириш ва қўшма лойиҳалар ишлаб чиқишга тайёрлигини таъкидлади.