26 July 2026
2026/07/16 - 14:34 View: 84
2026/07/16 - 14:34
.

Эрон Ислом Республикасининг Тошкентдаги элчиси Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири билан учрашди

.

Эрон Ислом Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги элчиси Муҳаммадали Искандарий 2026 йил 15 июль, чоршанба куни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Элдор Адилов билан учрашди.

Муҳаммадали Искандарий ушбу учрашувда мамлакатимизнинг соғлиқни сақлаш, даволаш, тиббий таълим соҳасидаги сўнгги ютуқлари, Эроннинг турли дори-дармон ва тиббий жиҳозлар ишлаб чиқаришдаги ўрни, хорижлик беморларни жалб этиш ҳамда мамлакатнинг турли йўналишлардаги илмий мавқеи ҳақида атрофлича маълумот берди.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири ҳам турли соҳалардаги ҳамкорлик бўйича Йўл харитасини амалга оширишга тайёрлигини маълум қилиб, ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлашни олқишлади.

Томонлар, шунингдек, икки мамлакат илмий ва соғлиқни сақлаш марказлари ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, қўшма инвестициялар киритиш ҳамда фармацевтика ва тиббий жиҳозлар соҳасида қўшма лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш, шунингдек, Эроннинг тиббий тажриба ва ютуқларидан фойдаланиш зарурлигини таъкидладилар.

 

متن دیدگاه
نظرات کاربران
تاکنون نظری ثبت نشده است