24 November 2024
2024/05/13 - 17:07 View: 151

Мамлакатимиз элчиси ишонч ёрлиқларини Ўзбекистон Республикаси Президентига топширди

Мамлакатимизнинг Ўзбекистон Республикасидаги элчиси Муҳаммадали Искандарий жаноблари хорижий мамлакатларнинг Ўзбекистонда янги тайинланган элчилари учун ташкиллаштирилган қабул маросимида иштирок этиб ишонч ёрлиқларини Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жаноби олийларига топширди

Эрон Ислом Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Муҳаммадали Искандарий Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жаноби олийлари билан учрашиб, ул жаноби олийларига ишонч ёрлиқларини топширди. Мамлакатимиз элчиси Ўзбекистон Республикаси Президентига ишонч ёрлиқларини топшириш асносида, Эрон Ислом Республикаси Президенти Саййид Иброҳим Раисий жаноби олийларининг салом ва эзгу тилакларини ул жаноби олийларига етказди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти мамлакатимиз элчиси Муҳаммадали Искандарийга юзланиб деди: “Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги бугунги алоқалар бир неча минг йиллик тарихий илдизлардан куч олади. Бугунги Эрон – катта иқтисодий, маданий ва интеллектуал салоҳиятга эга мамлакат. Кейинги йиллардаги олий даражадаги тарихий ташрифлар ва эришилган муҳим келишувлар муносабатларимизда янги юксалиш даврини бошлаб берди”.

“Барча даражада ўзаро мулоқотлар фаоллашди. Икки томонлама савдо ҳажми ўсмоқда, қўшма корхоналар сони 300 тага етди” деб таъкидлади Ўзбекистон Республикаси Президенти. Қайд этилишича, томонлар товар айирбошлашни 1 миллиард долларга етказиш бўйича аниқ режаларни белгилаб олган.

“Ўзбекистон Эрон билан тоғ-кон, энергетика, кимё саноати, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш ва фармацевтика соҳаларидаги ҳамкорлик кўламини кенгайтиришдан манфаатдор”, – деди Мирзиёев. Транспорт йўлаклари ва транзит борасидаги ҳамкорлик салоҳиятини тўлиқ ишга солиш муҳимлиги қайд этилди.

Учрашув сўнггида Ўзбекистон Республикаси Президенти Эрон Ислом Республикаси Президентининг самимий тилакларидан миннатдор эканлигини изҳор қилиш асносида, мамлакатимиз элчиси саъй-ҳаракатларидан мамнулигини билдириб, унга саломатлик ва элчилик фаолиятига муваффақиятлар тилади.

Мамлакатимиз элчиси Муҳаммадали Искандарий жаноблари ҳам Ўзбекистон Ҳукумати олиб бораётган сиёсатни, хусусан, қўшни ва минтақа давлатлари билан йўлга қўйилган дўстона муносабатларни юқори баҳолади.

متن دیدگاه
نظرات کاربران
تاکنون نظری ثبت نشده است