22 November 2024
2022/03/20 - 15:10 View: 642

Бар чеҳрайи гул насими Наврўз хуш аст, Дар саҳни чаман рўйи дилафрўз хуш аст.

Бар чеҳрайи гул насими Наврўз хуш аст, Дар саҳни чаман рўйи дилафрўз хуш аст.

Бар чеҳрайи гул насими Наврўз хуш аст,

Дар саҳни чаман рўйи дилафрўз хуш аст.

 

Мазмуни: Гул юзига Наврўз шаббодаси ёқимли, чаман ичра эса кўнгилни ўртовчи ёрнинг юзи ёқимли.

 

 

Наврўз баҳорнинг биринчи куни, ранг-баранг гуллар ҳаётининг ва қушлар куйлашининг бошланиши пайти, табиатнинг уйғониш вақти, худонинг яратганларига донишмандларча нигоҳ билан қараш фурсати ҳамда дунё халқларининг якдиллиги ва дўстлиги рамзидир.

Қадим замонлардан турли тилларда сўзлашувчи ва турли эътиқодларга эга халқлар ушбу қадимий байрамни нишонлаб келишади. Бу байрам, ҳақиқатда, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан Халқаро Наврўз куни деб эълон қилинган, тинчлик маданияти сифатида қайд қилинган ва жаҳоншумул характер касб этган бир ҳодисадир.

Наврўз байрами қувонч, умид, дўстлик, соғлик, фаровонлик, донишмандлик, якдиллик ва осойишталик билан бирга кечувчи ҳаётнинг гўзал бир рамзидир.

Ушбу муносиб байрам ва ушбу ажойиб кун билан Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ва халқини чин юракдан муборакбод этаман. Янги қуёш йилида сиз азизларга энг эзгу тилакларимни йўллаб, Наврўз таътил кунларини яхши ўтказишларингизни тилаб қоламан.

 

Кўюнгга ҳар кун бориб ҳар дам кўрай дермен сени,

Менга ҳар кун байраму ҳар лаҳза Наврўзе керак.

 

 

Ҳамид НАЙЙИРОБОДИЙ

Эрон Ислом Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги

Фавқулодда ва Мухтор элчиси

 

Ҳижрий-шамсий 1401 йилнинг Наврўзи.

متن دیدگاه
نظرات کاربران
تاکنون نظری ثبت نشده است