22 November 2024
فارسی
Бош саҳифа
Элчи
Мақолалар ва интервьюлар
Хабарлар
Сиёсий бўлим
Иқтисодий бўлим
иқтисодиётга оид мажозий манзиллар
Эрон вилоятларининг иқтисодий имкониятлари
Маданият бўлими
Матбуот бўлими
Консуллик бўлими
Электрон виза
Эрон ҳақида
News Agency:News
МАМЛАКАТИМИЗ ТАШҚИ ИШЛАР ВАЗИРИ ЎЗБЕКИСТОНЛИК ҲАМКАСБИ БИЛАН УЧРАШДИ
Эрон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазири доктор Ҳусайн Амирабдуллоҳиён мамлакатимизга ташриф буюрган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Бахтиёр Саидов билан учрашди.
Ҳусайн Амирабдуллоҳиён Бахтиёр Саидов билан учрашувда икки мамлакатнинг турли соҳалар, хусусан савдо-иқтисодий, транспорт-логистика ва транзит соҳаларидаги алоқаларининг аҳамиятини таъкидлади ҳамда икки мамлакат президентларининг ўзаро алоқалар даражасини ошириш тўғрисидаги кўрсатмаларидан келиб чиққан ҳолда, бунинг учун мамлакатларимиздаги мавжуд потенциаллардан фойдаланиш лозимлигини уқтирди. Ушбу учрашувда Бахтиёр Саидов Эрон Ислом Республикасининг мамлакатларимиз ўртасидаги, хусусан, транзит ва инсон ҳуқуқлари соҳаларидаги ҳамда халқаро ташкилотлар, жумладан Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти доирасидаги ҳамкорликни қўллаб-қувватлаётгани учун миннатдорчилик билдирган ҳолда, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарларининг Тошкент шаҳрида ўтказилиши кўзда тутилаётган учрашуви тўғрисида маълумот берди ҳамда икки мамлакатнинг бу борадаги мувофиқлаштиришларини кучайтириш лозимлигини таъкидлади. Томонлар ушбу учрашувда, шунингдек, икки мамлакат ўртасидаги сиёсий, иқтисодий ва хавфсизлик соҳаларидаги алоқаларнинг сўнгги ҳолати тўғрисида ўзаро фикр алмашдилар.