22 November 2024
فارسی
Бош саҳифа
Элчи
Мақолалар ва интервьюлар
Хабарлар
Сиёсий бўлим
Иқтисодий бўлим
иқтисодиётга оид мажозий манзиллар
Эрон вилоятларининг иқтисодий имкониятлари
Маданият бўлими
Матбуот бўлими
Консуллик бўлими
Электрон виза
Эрон ҳақида
News Agency:News
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Эрон Ислом Республикаси Президенти билан учрашди
Афғонистонга қўшни давлатлар Ташқи ишлар вазирларининг иккинчи учрашувида иштирок этиш учун Теҳронга ташриф буюрган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Эрон Ислом Республикаси Президенти оятуллоҳ доктор Саййидиброҳим Раисий билан учрашди.
Президент Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатларни биродарларча деб атаб, шундай деди: «Эрон Ислом Республикаси Ўзбекистон билан турли сиёсий, иқтисодий ва маданий соҳалардаги алоқаларни ривожлантиришга бирор-бир чеклов қўймайди». Оятуллоҳ доктор Саййидиброҳим Раисий Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири билан учрашувда Теҳрон ва Тошкент ўртасидаги муштаракликлар ва ҳамкорлик салоҳиятига тўхталиб, шундай деди: «Эрон ва Ўзбекистон ўртасида биродарлик ва қардошлик муносабатлари мавжуд». Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ҳам ушбу учрашувда ўз давлатининг Тошкент-Теҳрон муносабатларини мустаҳкамлаш йўлидаги саъй-ҳаракатларига тўхталиб, шундай деди: «Икки мамлакат ўзаро алоқалар даражасини ошириш учун юксак салоҳият ва имкониятларга эгадирлар. Биз ушбу салоҳиятни фаоллаштиришга азм қилганмиз». Абдулазиз Комилов Ўзбекистоннинг Эрон Ислом Республикасининг Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилиш борасидаги ташаббусини қўллаб-қувватлашини маълум қиларкан, «Теҳрон учрашуви юқори сиёсий аҳамиятга эга бўлиб, биз унинг натижаларини тамомила қўллаб-қувватлаймиз», деди.