7 January 2025
2025/01/03 - 14:44

Ялдо кечаси маросими ўтказилди

Эрон Ислом Республикасининг Ўзбекистон Республикаисдаги Элчихонаси ташаббуси билан 2024 йилдаги Ялдо кечаси хорижий мамлакатларнинг Тошкент шаҳридаги дипломатик ваколатхоналари вакиллари ва Ўзбекистонда яшаб фаолият кўрсатадиган эронлик фуқаролар иштирокида ўтказилди.

Ялдо кечаси маросими Эрон Ислом Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Элчихонаси томонидан жаноб элчи, элчихона ходимлари, Жазоир, Қатар, Покистон, Уммон, Қирғизистон, Қозоғистон, Озарбойжон, Ҳиндистон каби давлатларнинг Ўзбекистондаги элчилари, дипломатик ваколатхонаси ходимлари, шуниндек, Эрон ва Ўзбекистон дўстлик жамияти аъзолари, савдогарлар, тадбиркорлар, ўқитувчилар, универститет профессор-устозлари ҳамда Тошкент шаҳрида яшаб фаолият кўрсатадиган эронлик фуқаролар иштирокида 2024 йил 20 декабрь куни ўтказилди.

Ушбу маросимда Эрон Ислом Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги элчиси Муҳаммадали Искандарий жаноблари меҳмонларга хуш келибсиз дейиш асносида, Ялдо келчасини нишонлаш тўғрисида қисқача тўхталиб, уни Эрон маданияти ва сивилизацияси белгиларидан бири эканлигини таъкидлади.

Маросим давомида “Пойкуб” ва “Самарқанд” сингари мусиқа гуруҳлари турли хил форсча классик қўшиқларни хиргоя қилиб, меҳмонларнинг вақтини чоғ этишди.

Тошкент шаҳрида жойлашган асосан эронлик фуқаролар таҳсил оладиган “Валиаср” мактаби ўқувчилари Ялдо кечасига бағишланган махсус қўшиқни куйлашди.

Маросим охирида меҳмонлар иштирокида ҳофизхонлик, қиссахонлик ўтказилиб, ғолибларга Эрон Ислом Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги елчиси Муҳаммадали Искандарий жоноблари томонидан махсус совғалар топширилди.

متن دیدگاه
نظرات کاربران
تاکنون نظری ثبت نشده است