13 November 2025
فارسی
Бош саҳифа
Элчи
Мақолалар ва интервьюлар
Хабарлар
Сиёсий бўлим
Иқтисодий бўлим
иқтисодиётга оид мажозий манзиллар
Эрон вилоятларининг иқтисодий имкониятлари
Маданият бўлими
Матбуот бўлими
Консуллик бўлими
Электрон виза
Эрон ҳақида
News Agency:News
Эрон Ислом Республикаси Саноат конлар ва савдо вазирининг Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология ҳамда Инвестициялар саноат ва савдо ва
.
Эрон Ислом Республикаси Саноат, конлар ва савдо вазири Саййидмуҳаммад Атобак Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазири Бобир Исламов ҳамда Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов билан учрашувда савдо-иқтисодий ва инвестицион ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш юзасидан эришилган келишувларни таъкидлади. Эрон Ислом Республикаси Саноат, конлар ва савдо вазири Саййидмуҳаммад Атобак Ўзбекистон Республикасига ташрифи доирасида Тоғ-кон саноати ва геология вазири Бобир Исламов ҳамда Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов билан бўлиб ўтган музокараларда шундай деди: "Мазкур учрашув давомида эришилган келишувлар икки давлат ўртасидаги ўзаро савдо ва товар айирбошлаш ҳажмини сезиларли равишда ошишига хизмат қилади". "Ўзаро ҳамкорлик алоқалари ҳар қанча ўсиш палласида бўлса-да, икки давлат президентларининг жиддий қатъияти асосида белгиланган мақсадларга эришимиз лозим", - қўшимча қилди Атобак. Эрон Ислом Республикаси Саноат, конлар ва савдо вазири 2025 йил 9 ноябрь куни саноат ва тоғ-кон соҳаси мутасаддилари иборат делегацияга бош бўлиб Тошкент шаҳрига ташриф буюрди. Вазир жаноблари Тошкент шаҳрига ташрифининг бирирнчи куни Эрон Ислом Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Муҳаммадали Искандарий ҳамроҳлигида Ўзбекистонда фаолият юритувчи эронлик тадбиркорлар ва ишбилармон доира вакиллари билан учрашди. Эрон ва Ўзбекистондаги мавжуд имкониятларни инобатга олган ҳолда савдо ва божхона тартибларини енгиллаштириш ҳамда тоғ-кон саноати соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш мазкур учрашув давомида муҳокама қилинган асосий масалалардан бўлди.