8 June 2025
فارسی
Бош саҳифа
Элчи
Мақолалар ва интервьюлар
Хабарлар
Сиёсий бўлим
Иқтисодий бўлим
иқтисодиётга оид мажозий манзиллар
Эрон вилоятларининг иқтисодий имкониятлари
Маданият бўлими
Матбуот бўлими
Консуллик бўлими
Электрон виза
Эрон ҳақида
News Agency:Announcements
ЭРОН БИРИНЧИ ВИЦЕ-ПРЕЗИДЕНТИ ЎРИНБОСАРИ ЛАЗИЗ ҚУДРАТОВ БИЛАН УЧРАШДИ
ЭРОН БИРИНЧИ ВИЦЕ-ПРЕЗИДЕНТИ ЎРИНБОСАРИ ЛАЗИЗ ҚУДРАТОВ БИЛАН УЧРАШДИ
Ўзбекистонга ташриф буюрган Эрон Ислом Республикаси Биринчи вице-президентининг халқаро ишлар ва минтақавий ҳамкорлик бўйича ўринбосари Али Нажафий Хушрўдий 2025 йил 13 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов билан учрашди. Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги савдо-иқтисодий, сармоявий ва транспорт соҳаларидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари муҳокама қилинди. Ўзаро савдода барқарор ва мувозанатли ўсишга эришишга қаратилган қўшма чоралар келишиб олинди. Шу билан бирга, жорий йилнинг май ойида Теҳрон шаҳрида Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги 16-йиғилиши, қўшма бизнес-форум ва «Made in Uzbekistan» кўргазмасини ўтказиш бўйича келишувга эришилди.