6 July 2026
2026/06/29 - 15:00 View: 60

Эрон ва Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирларининг телефон орқали мулоқоти

.

Эрон Ислом Республикаси ташқи ишлар вазири Сайид Аббос Ароқчи ва Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ўртасидаги телефон мулоқотида минтақадаги сўнгги ўзгаришлар ҳамда икки томонлама муносабатлар муҳокама қилинди.

Ушбу телефон суҳбати давомида Эрон Ташқи ишлар вазири ўзбекистонлик ҳамкасбини урушга чек қўйиш бўйича англашув меморандумининг ижроси билан боғлиқ сўнгги жараёнлар ҳақида хабардор қилди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Ғарбий Осиё минтақасида кескинликни камайтиришга қаратилган жорий дипломатик саъй-ҳаракатларни олқишлаган ҳолда, ушбу жараённинг давом эттирилиши ҳамда ўзаро мажбуриятларнинг бажарилиши муҳимлигини таъкидлади.

Томонлар, шунингдек, икки мамлакатни қизиқтирган барча соҳаларда Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги ўзаро алоқаларни ривожлантириш ва маслаҳатлашувларни изчил давом эттириш зарурлигини қайд этдилар.

متن دیدگاه
نظرات کاربران
تاکنون نظری ثبت نشده است