13 November 2025
2025/10/21 - 14:14 View: 52

Ўзбекистон ва Эрон: қишлоқ хўжалигидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш истиқболлари

.

Эрон Ислом Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Муҳаммадали Искандарий 2025 йил 17 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов билан учрашди.

Томонлар ушбу учрашувда қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш билан боғлиқ масалалар юзасидан ўзаро фикр алмашдилар.

Мазкур учрашувда Муҳаммадали Искандарий мамлакатимизнинг қишлоқ хўжалиги соҳасининг турли йўналишларидаги салоҳияти ва имкониятлари тўғрисида гапириш асносида шундай деди:

– Шу пайтгача бу соҳада эришилган келишувлар ва имзоланган ҳужжатлар, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Ариповнинг Теҳронга ташрифи давомида имзоланган ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш бўйича «Йўл харитаси» ҳамда икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг қарорлари савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш ва чуқурлаштириш учун кенг имкониятлар яратди.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири ҳам ўз сўзида икки томонлама ҳамкорлик йўналишида амалга оширилган сўнгги чора-тадбирлар, қабул қилинган дастурлар ва эришилган муваффақиятлар, шунингдек, икки мамлакат ўртасидаги ўзаро савдо ҳажмининг ошиши ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳасининг ўзаро ҳамкорликнинг янада ривожланишидаги ўрни тўғрисидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

متن دیدگاه
نظرات کاربران
تاکنون نظری ثبت نشده است