21 November 2024
2024/10/24 - 16:05 View: 65

Пезешкиён Ўзбекистон президенти билан учрашди

Пезешкиён Ўзбекистон президенти билан учрашди

Эрон Ислом Республикаси президенти Масъуд Пезешкиён Ашхобод шаҳрида туркман шоири ва мутафаккири Махтумқули Фироғий таваллудининг 300 йиллигига бағишланган «Замон ва цивилизацияларнинг ўзаро боғлиқлиги - тинчлик ва тараққиёт асоси» мавзусидаги халқаро форумда иштирок этиш доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашди.

Мамлакатимиз президенти Масъуд Пезешкиён ўзининг Туркманистонга қилган ташрифи давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев билан бўлиб ўтган учрашувида икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича қўшма комиссиянинг навбатдаги йиғилишини ўтказиш лозимлигини таъкидлади.

Президент Эроннинг Ўзбекистон билан ҳар томонлама муносабатларни ривожлантиришга бўлган тайёрлигини маълум қиларкан,

Биз маданият, фан ва саноат соҳаларидаги ҳамкорлигимизни ривожлантиришимиз мумкин, – дея эслатиб ўтди.

Пезешкиён Ўзбекистон Республикаси Президентини Эрон Ислом Республикасига ташриф буюришга таклиф этиб, шундай деди: «Эроннинг фан ва саноат соҳаларидаги потенциали ўзаро ҳамкорлигимизни ривожлантиришнинг асосий ўзаги бўла олади».

Ушбу учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президенти Пезешкиён билан учрашишдан ҳамда Эронга ташриф буюришга таклиф қилинганидан хурсандлигини билдириб, тез орада икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича қўшма комиссиянинг навбатдаги йиғилишини ўтказиш ўзаро ҳамкорликнинг ривожланишига ёрдам беришини маълум қилди.

Ўзбекистон раҳбари Эроннинг фан ва саноат соҳаларидаги муҳим ўрнига тўхталар экан,

– Биз фан, маданият, таълим ва саноат соҳаларида Эрондан ёрдам олмоқчимиз, – деди.

متن دیدگاه
نظرات کاربران
تاکنون نظری ثبت نشده است