ЎЗБЕКИСТОН ПРЕЗИДЕНТИ ҚУРБОН ҲАЙИТИ МУНОСАБАТИ БИЛАН МАМЛАКАТИМИЗ ПРЕЗИДЕНТИГА ТАБРИК МАКТУБИ ЙЎЛЛАДИ
.
Шавкат Мирзиёевнинг Масъуд Пезешкиёнга йўллаган мактубида шундай дейилади:
«Мусулмон уммати учун меҳр ва саховат, мурувват ва эзгулик байрами ҳисобланган қутлуғ Қурбон ҳайити муносабати билан Сиз, Жаноби олийларини чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.
Аминманки, Ўзбекистон ва Эрон давлатлари ўртасидаги ўзаро ҳурмат ҳамда ишонч тамойилларига асосланган кўп қиррали, узоқ муддатли алоқалар дўст халқларимизнинг умумий манфаатлари йўлида бундан кейин ҳам изчил ва самарали ривожланиб бораверади.
Борлиққа раҳмат ва мағфират нурлари ёғилиб турган ушбу табаррук ва мунаввар айём кунларида Аллоҳ таолодан Сизга мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт-саодат, шарафли давлатчилик фаолиятингизда муваффақиятлар, дўст Эрон халқига эса тинчлик-осойишталик, барқарорлик ва давомий равнақ ато этишини сўраб қоламан».