22 November 2024
2023/03/16 - 12:22 View: 191

МАМЛАКАТИМИЗ ТАШҚИ ИШЛАР ВАЗИРИ ЎЗБЕКИСТОНЛИК ҲАМКАСБИ БИЛАН УЧРАШДИ

Эрон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазири доктор Ҳусайн Амирабдуллоҳиён мамлакатимизга ташриф буюрган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Бахтиёр Саидов билан учрашди.

Ҳусайн Амирабдуллоҳиён Бахтиёр Саидов билан учрашувда икки мамлакатнинг турли соҳалар, хусусан савдо-иқтисодий, транспорт-логистика ва транзит соҳаларидаги алоқаларининг аҳамиятини таъкидлади ҳамда икки мамлакат президентларининг ўзаро алоқалар даражасини ошириш тўғрисидаги кўрсатмаларидан келиб чиққан ҳолда, бунинг учун мамлакатларимиздаги мавжуд потенциаллардан фойдаланиш лозимлигини уқтирди.

Ушбу учрашувда Бахтиёр Саидов Эрон Ислом Республикасининг мамлакатларимиз ўртасидаги, хусусан, транзит ва инсон ҳуқуқлари соҳаларидаги ҳамда халқаро ташкилотлар, жумладан Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти доирасидаги ҳамкорликни қўллаб-қувватлаётгани учун миннатдорчилик билдирган ҳолда, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарларининг Тошкент шаҳрида ўтказилиши кўзда тутилаётган учрашуви тўғрисида маълумот берди ҳамда икки мамлакатнинг бу борадаги мувофиқлаштиришларини кучайтириш лозимлигини таъкидлади.

Томонлар ушбу учрашувда, шунингдек, икки мамлакат ўртасидаги сиёсий, иқтисодий ва хавфсизлик соҳаларидаги алоқаларнинг сўнгги ҳолати тўғрисида ўзаро фикр алмашдилар.

متن دیدگاه
نظرات کاربران
تاکنون نظری ثبت نشده است